Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси

Тиллар

Ўзбекистон
ошпазлар
уюшмаси
Халқаро ўзбек
пазандачилик
санъати маркази
Жаҳон бош
ошпазлар
ҳамжамияти
уюшмаси

2014 йилнинг 19–23 май кунлари Буюк Британиялик бош қандолатчи «Western European pastry» маҳорат дарсларини ўтди

Activities img: 
2014 йилнинг 19–23 май кунлари Буюк Британиялик бош қандолатчи «Western European pastry» маҳорат дарсларини ўтди

2014 йилнинг 19–23 май кунлари Бош ошпазлар бутунжаҳон Ассоциацияси (World Association of Chefs Socoeties – WACS) «Train-the-Trainer» дастури доирасида Буюк Британиялик бош қандолатчи Грэхэм Жон Эдвардс иштирокида «Western European pastry» маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Бош ошпазлар бутунжаҳон Ассоциацияси – моҳир пазандаларнинг нотижорат ташкилоти бўлиб, унинг мақсади дунё ошхонасининг пазандачилик стандартларини сақлаш ва яхшилашдан иборатдир. Мазкур мақсадга эса дунё бўйлаб WACS аъзоларини ўқитиш, амалий тренинглар ва касб маҳоратларини ошириш йўли билан эришилади. Умумий овқатланиш соҳасида тан олинган етакчи бўлмиш WACS ошпазлик ва қандолатчилик касблари билан боғлиқ барча масалалар бўйича оммавий фикрларни тақдим этади.

Маҳорат дарсларида Тошкентдаги таниқли ресторанларнинг қандолатчилари ва шунчаки ширинлик тайёрлаш ишқибозлари иштирок этиб, Ғарбий Европанинг классик десертларини замонавий услубда тайёрлаш сирларини ўрганиш имконига эга бўлишди.

WACS шеф қандолатпаз Грэхэм Жон Эдвардс иштирокидаги маҳорат дарсини ташкил этишдан кўзланган бош мақсад бу соҳа мутахассисларининг малакаларини ошириш ва келажакда тажриба алмашиш, шунингдек, ўзаро кадрларни алмашишга йўналтирилган эди.

                     

Биринчи куни гуруҳ билан ҳамда Грэхэм Жон фаолияти билан танишув ўтказилди ҳамда учта ширинлик – дамланма кремли мевали торт, шоколадли торт ва лимонли торт тайёрланди.

                     

Иккинчи кун эса шеф қандолатпаз анъанавий француз қатлама хамирини тайёрлашни кўрсатиб берди; маҳорат дарси иштирокчилари эса мазкур хамирдан у билан биргаликда саккизтача турли десертларни пиширишди.

Учинчи кун Эдвардс анъанавий Крокембуш тўй ширинлигини тайёрлашни ўргатди ва қайноқ сувга қорилган хамирдан бир неча хил десерт тайёрлаб кўрсатди.

                   

Тўртинчи кун қандолатпаз тадбир иштирокчилари учун совуқ ширинликлар оламини очиб берди – у лимонли ва апельсинли суфле, қулупнайли ва ванилли десерт, шунингдек, крем-карамель ва крем-брюле тайёрлашни ўргатди.

                    

Маҳорат дарсларининг охирги куни ўрганувчилар ўта нафис бисквитни тўғри тайёрлаш сирларини ўзлаштиришди. Иштирокчилар икки хил бисквит тайёрлаб, яна десертларни қандай безатишни ҳам ўрганиб олишди.

                    

                                                

Курс якунида иштирокчиларга Бош ошпазлар бутунжаҳон Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси сертификатлари тақдим этилди.

                   

Таниқли шеф қандолатпаз томонидан дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилаётган маҳорат дарсларининг шакли ҳам кўплаб қандолатчиларга нафақат ўз малакасини ошириш, балки ўз ишининг машҳур устаси билан бевосита мулоқотда бўлиш имкониини беради.

 

Тадбир ташкилотчилари:

1. Умаров А.Х.

2. Аллабергенов А.А.

3. Умарова Н.Р.

4. Боголюбова Т.В.

5. Василева А.А.

6. Адилов А.Х.

7. Алимова Ш.А.

8. Ҳамдамов А.А.

9. Машков А.Ю.

10. Mashel Basket.

 

Ҳамкорлар:

1. World Association of Chefs Socoeties

2. Custom Culinary

3. «Dedeman Silk Road Tashkent» отели

4. «Golden Hill» ресторани

 

Ахборот кўмаги:

restoran.uz

dasturxon.com

chefs.uz

 

Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси маҳорат дарсларининг барча ҳомийларига ва иштирокчиларига катта миннатдорчилик изҳор этади.

Узоқ муддатли ва унумдор ҳамкорлик қилишга умид билдирамиз.

 

 

ПАЗАНДАЧИЛИК СИРЛАРИНИ КАШФ ЭТИНГ

Ошпаз мураббийлар

Умарова Наргиза Рустамовна
Уста-ошпаз

 

19.05.2014 года состоялся промежуточный экзамен группы "Поваров национальной и зарубежной кулинарии". В данном мероприятии в качестве экзаменатора...

26 мая 2014 г. прошел очередной экзамен окончивших курс обучения по специальности «Повар национальной и зарубежной кухни». На экзаменационой комиссии участвовали эксперты гастрономии и гостинично-...

Халқаро ўзбек пазандачилиги санъати маркази ўқув лабораториялар синфлари  энг замонавий асбоб ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, ўқув курси иштирокчиларига барча шарт шароитлар...

10 января 2014 года в Международном центре узбекского кулинарного искусства  состоялся очередной итоговый экзамен (сертификация) "Су шефов".  В состав экзаменационной комиссии входили...

«

Раньше я не задумывался от том, как сильно кухни народов мира отличаются друг от друга. Теперь я стал различать их.... »

Абдуллаев Аббосжон - uz
Выпускник МЦУКИ