Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси

Тиллар

Ўзбекистон
ошпазлар
уюшмаси
Халқаро ўзбек
пазандачилик
санъати маркази
Жаҳон бош
ошпазлар
ҳамжамияти
уюшмаси

“Лаззатли Ўзбекистон” (Delicious Uzbekistan) Халқаро кулинар чемпионат

News image: 
“Лаззатли Ўзбекистон” (Delicious Uzbekistan) Халқаро кулинар чемпионат

2019 йил 6-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳар Ўзэкспомарказида “Лаззатли Ўзбекистон” (Delicious Uzbekistan) Халқаро кулинар чемпионати-2019 ўтказилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон ошпазлар Уюшмаси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг институтционал қўллаб-қувватлаши доирасида ташкил этилди. 
Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад – Ўзбекистоннинг миллий таомларини жаҳон миқёсида тарғиб этиш, республикамизнинг моҳир ошпазларини дунёга танитиш, мамлакатимизда гастрономик туризмни жадал ривожлантириш, юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда “Ўзбек нонуштаси”ни жаҳон брендига айлантиришдан иборат. 


Тадбирда 30 га яқин хорижий давлатлардан, жумладан АҚШ, БАА, Озарбайжон, Туркия, Жазоир, Ҳиндистон, Покистон, Руминия, Греция, Жанубий Корея, Россия, Мўғилистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлардан 200 дан ортиқ пазандалар, республикамизнинг моҳир ошпазлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.  


Халқаро кулинар чемпионатини ташкил этишда Жаҳон бош ошпазлар ҳамжамияти уюшмаси (WACS) ҳамда Бутунжаҳон Ислом пазандалари уюшмаси (WICS) ҳамкорлик қилди. Ушбу чемпионат Жаҳон бош ошпазлар ҳамжамияти уюшмаси (WACS) тадбирлар жадвалига киритилиб, Халқаро чемпионат мақомига эга бўлди. 


Қайд этиш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда айнан туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган жамоат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  
Хусусан, Президентимизнинг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан туризм соҳасидаги жамоат ташкилотлари институтционал қўллаб-қувватланмоқда.  

Қувонарлиси, бу каби амалий саъй-ҳаракатлар туфайли ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ошпазлар Уюшмасининг “Лаззатли Ўзбекистон” биринчи кулинар энциклопедияси ва “Ўзбек нонуштаси” қўлланмаси тайёрланди. Қолаверса, туристларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган “Меҳмоннавозлик мактаби” лойиҳаси доирасида туристларга хизмат кўрсатувчи 150 дан ортиқ ходимларнинг малакаси оширилди.  
Халқаро кулинар чемпионатининг тантанали очилиш маросими 6 ноябрь куни Тошкент шаҳар Ўзэкспомарказида ўтказилди. Унда чемпионатнинг илк мусобақаларига старт берилди. Чемпионат очилишида ўзбек миллий анъана ва урф-одатлари гўзал рақс, миллий қўшиқлар ва ошпазларнинг қизиқарли чиқишлари ташкил этилди ҳамда Чемпионатнинг миллий мадҳияси намойиш этилди.  

Уч кун давом этган Чемпионатда дунёнинг 30га яқин давлатларидан ташриф буюрган ошпазлар жамоаси бош соврин учун беллашди. Жамоаларнинг ишларини баҳолаш учун 20 кишилик ҳакамлар ҳайъати тузилган бўлиб, улар турли давлатдан ташриф буюрувчи ҳамда Жаҳон бош ошпазлар ҳамжамияти уюшмасининг (WACS) экспертларидан иборат.  

Чемпионатнинг фахрли меҳмонлари орасида Жаҳон бош ошпазлар ҳамжамияти уюшмаси (WАCS) президенти Томас Гуглер, Бутунжаҳон Ислом пазандалари уюшмаси (WICS) вице-президенти Таҳир Амирслановларни учратиш мумкин. 
Жамоалар “SP1” (миллий нонушта тайёрлаш) йўналиши, “SP2” ва “JP2” (гўштли таом тайёрлаш) йўналиши бўйича профессионал ва ёш ошпазлар беллашадилар. Мусобақадан сўнг эса биринчи кун мусобақалари учун якуний ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. 
Чемпионатнинг иккинчи кун мусобақалари 7 ноябрь куни бўлиб ўтди. Куннинг биринчи қисмида мусобақачилар “SP3” ва “JP3” (хамирли таом тайёрлаш) ҳамда “SP4” ва “JP4” (балиқли таом тайёрлаш) йўналишлари бўйича куч синашсалар, куннинг иккинчи қисмида “SP5” ва “JP5” (вегетариан таом тайёрлаш) ҳамда “SPD” ва “JPD” (десерт тайёрлаш) йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди. Кечга бориб эса иккинчи кун мусобақаларининг якуний ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. 
Чемпионатнинг учинчи куни, яъни сўнгги босқич мусобақалари 8 ноябрь куни бўлиб ўтди. Эрталаб иштирокчилар “SPC” ва “JPC” (карвинг) йўналиши бўйича мусобақалашдилар. Куннинг иккинчи ярмида эса финал босқичи, яъни “SPT” ва “JPT” (финал, жамоавий мусобақа) йўналишида баҳслашадилар. Бу йўналиш “Black Box” деб аталиб, унда жамоалар махсус берилган маҳсулотларнинг барчасини ишлатган ҳолда мазали таом тайёрлайдилар.  
Бундан ташқари, “Golden Chef” номинацияси учун ҳам “SPG” йўналишида мусобақа бўлиб ўтди. Унда ошпазлардан уч хил таом тайёрлаш талаб этилди (газак, қуюқ таом ва десерт). Мусобақалар ўз якунига етгандан сўнг, чемпионатнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан, барча иштирокчилар эса сертификатлар билан тақдирландилар.  


Тадбир натижасида, “Лаззатли Ўзбекистон” (Delicious Uzbekistan) Халқаро кулинар чемпионатига ташриф буюрган меҳмонлар, маҳаллий ва хорижий ОАВлари, жумладан, телевидение, газета ва интернет ахборот нашрлари вакилларига Ўзбекистоннинг миллий таомлари ҳақида маълумот берилди, жаҳон миқёсида тарғиб қилиниб, мамлакатимизда гастрономик туризмни жадал ривожлантиришга ҳамда юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ҳисса қўшилди, республикамизнинг моҳир ошпазлари дунёга танитилди.


 

 

 

ПАЗАНДАЧИЛИК СИРЛАРИНИ КАШФ ЭТИНГ

Ошпаз мураббийлар

Тулаганова Умринисо
Уста-ошпаз

 

19.05.2014 года состоялся промежуточный экзамен группы "Поваров национальной и зарубежной кулинарии". В данном мероприятии в качестве экзаменатора...

26 мая 2014 г. прошел очередной экзамен окончивших курс обучения по специальности «Повар национальной и зарубежной кухни». На экзаменационой комиссии участвовали эксперты гастрономии и гостинично-...

Халқаро ўзбек пазандачилиги санъати маркази ўқув лабораториялар синфлари  энг замонавий асбоб ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, ўқув курси иштирокчиларига барча шарт шароитлар...

10 января 2014 года в Международном центре узбекского кулинарного искусства  состоялся очередной итоговый экзамен (сертификация) "Су шефов".  В состав экзаменационной комиссии входили...

«

Раньше я не задумывался от том, как сильно кухни народов мира отличаются друг от друга. Теперь я стал различать их.... »

Абдуллаев Аббосжон - uz
Выпускник МЦУКИ